Божхоначилар Тошкентда қарийб $1,6 миллионлик қимматбаҳо тошлар ва қадимий тилла тангаларни мусодара қилди

0
89

Қимматбаҳо тошлар ва қадимий тилла тангаларни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда олиб кириш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.  

Ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган 5 нафар фуқаро Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирида муқаддам Афғонистондан олиб келинган 2 кг 531 гр оғирликдаги “зумрад” қимматбаҳо тошларини $500 мингга, шунингдек, 8 гр оғирликдаги милодий III асрга мансуб, Кушон давлатида зарб қилинган 1 дона қадимий тилла тангани $10 мингга сотишаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, ушбу шахслардан бирининг ҳамёнида 3 дона “олмос” тошлари борлиги ҳам аниқланди.

Ҳисоб-китобларга кўра мазкур ҳолатда олиб қўйилган қимматбаҳо тошлар ва қадимий тилла танганинг умумий қиймати жами 16 млрд 818 млн сўмни ташкил қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь