Сирдарёда ярашиш учун бориб хотинини пичоқлаб қочган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди – Бош прокуратура

0
90

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, жорий йил 24 январь куни соат соат 16:30ларда Сайхунобод туман ИИБга туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тезкор хабар келиб тушади. Унга кўра, 1988 йилда Сайхунобод туманида туғилган фуқаро, 2 нафар фарзанднинг онаси Ш.Р., Сайхунобод тумани “Шодлик” маҳалласида яшовчи отаси Н.С.нинг хонадонида истиқомат қилаётган вақтида 1987 йилда Гулистон шаҳрида туғилган турмуш ўртоғи Н.Э. ярашиш учун келиб, Ш.Р. билан алоҳида хонага ярашиш учун чиқиб гаплашаётган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолишади.

Оилавий келишмовчилик натижасида Н.Э. ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан Ш.Р. танасининг турли жойларига уч маротаба қасддан уради ва ҳодиса жойидан қочиб кетади.

Ш.Р. “ўнг қовурға ости соҳаси, орқа икки курак ораси соҳаси ҳамда юз соҳаси чап чаккаси лўнж қисми жароҳатлари, пост гематомик шок 1-2 даражаси” ташхиси билан РШТЁИМ Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс эса айни пайтда процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь