Самарқандда ичида аҳоли яшаётган кўп қаватли уйнинг 2 қавати олиб ташланади

0
112

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Фирдавсий кўчаси 84-манзилда қурилган янги кўп қаватли уйда қурилиш-таъмирлаш ишларида камчиликлар борлиги, аҳолиси бинога кўчиб ўтганига кўп бўлмаган бўлсада, аллақачон бузила бошлаганлиги, аксарият фуқаролар қурилган уйни ўзлари қайтадан таъмирдан чиқарганликлари тўғрисида хабарлар тарқалди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Қурилиш Бош бошқармаси ўз муносабатини билдириб, мазкур кўп қаватли бино қурилиш ишлари Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2017 йил 23 мартдаги қарорига асосан “Пастдарғом қурилиш моллари” МЧЖ томонидан олиб борилганини билдирган.

Бино пишиқ ғиштдан 9 қаватли қилиб, 104 нафар фуқароларнинг якка тартибдаги уй-жойларини сотиб олишдан бўшаган ер майдонига қурилган. Бинода 534 та хонадон мавжуд бўлиб, айни вақтда 392 таси сотилган. 

Бино қурилишида тегишли ташкилотлардан хулоса ва рухсатномалар олинган. Жумладан, Қурилиш-монтаж ишлари Самарқанд вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2017 йилнинг 4 сентябрдан 794/17-сон билан рўйхатга олинган ва назорат ишлари олиб борилган. 

Аммо, объект қурилиши Республика Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилганида бино Самарқанд шаҳри тарихий марказининг муҳофаза ҳудудида жойлашганлиги сабабли турар-жой биносининг 7-қаватдан юқори қисми 8, 9-қаватлари бузилиши белгиланган. 

Қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланмаганлиги ва Республика ишчи гуруҳи томонидан қўйилган талаб бажарилмаганлиги, яъни юқорида назарда тутилган 2 қават бузилмагани сабабли мазкур объект инспекция томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган. 

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бинонинг 8, 9-қаватларни бузиш тўғрисида 2019 йилнинг 13 мартида шаҳар иқтисодий судига даъво ариза киритган. Суднинг 2019 йил 8 майдаги ажрими билан иш юритиш тугатилган. 

Маданият вазирлиги ҳамда “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК билан биргаликда бино баландлиги ҳамда шаҳарсозлик нормаси бўйича хулоса берилган. Бинони бузиш бўйича буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда мулк эгаси томонидан бузилиш белгиланган. 

Қайд этилишича, бугунги кунда Маданий меърос бошқармаси талабларига мувофиқ объектнинг баландлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь