9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ер муносабатларини тартибга солиш ишлари қандай кечмоқда?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳозирги кунда юртимизда 5 та йўналиш учун ер участкаларини ажратиш тартиби тегишли ҳукумат қарорларига асосан олиб борилади:

1. Фермер хўжаликларига ер майдони ажратиш тартиби (Инфографика илова қилинади):

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар (фермер ва бошқалар)га ер участкалари очиқ танлов асосида 30 йилдан кам бўлмаган 50 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижарага фойдаланиш ҳуқуқи билан берилади.

2. Якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер ажратиш тартиби (Инфографика илова қилинади):

2019 йил 28 январда Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 63-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида аукцион орқали ёки аукционсиз ажратилади.

3. Қишлоқ хўжалиги ерларида енгил конструкцияли инфратузилма объектларини қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби (Инфографика илова қилинади):

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 167-сонли қарори билан  тадбиркорлик субъектлари ўзларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаси ажратилади.

4. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ноқишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи учун ер участкаларини ажратиш тартиби (Инфографика илова қилинади):

Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарори билан жорий этилган Низом талаби бўйича ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини юритиш бериш “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали йўлга қўйилган. Янги ўрнатилган тартибга кўра жисмоний ва юридик шахслар аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

5. Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ер майдони ажратиш тартиби (Инфографика илова қилинади):

Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун ва реализация қилиш учун ташкил этилади.

   Бундан ташқари Давергеодезкадастр қўмитаси “Ўздаверлойиҳа” институти  томонидан космик суратлардан фойдаланган ҳолда Республикамиз маъмурий ҳудудидаги ер фондини 8 та тоифасига тегишли 44 892,4 минг гектар ер майдони ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ЕР-ГЕОПОРТАЛИ ишга тушурилган. Шулардан:

  1. —  Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — 20761,6 га;
  2. — Аҳоли пунктлари (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари- 223,4 га;
  3. — Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар- 867,4 га;
  4. — Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар — 731,7 га;
  5. — Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар —14,6 га;
  6. — Ўрмон фонди ерлари-12020,8 га;
  7. — Сув фонди ерлари — 835,2 га;
  8. — Заҳира ерлари — 9437,7 га  ер майдонлари.

Давергеодезкадастр қўмитаси “Тупроқсифаттаҳлил” ДУКнинг “Тупроқ синов лабораторияси” ҳозирда тупроқ синов ишларини бажариш ҳуқуқига эга республикада Миллий ва ҳалқаро тизимида ISO/IEC 17025:2007 гувоҳномасига эга бўлган ягона лаборатория ҳисобланади.

Корхона томонидан

— 2018 йилда Жиззах вилоятининг 276,3 минг, Самарқанд вилоятининг 309,3 минг гектар ва Тошкент вилоятининг 337,6 минг жами 923,2 минг гектар майдонда тупроқ сифатини баҳолаш хариталари янгиланди.

— 2019 йил давомида республиканинг Қорақалпоғистон Республикасининг 434,2 минг гектар, Навоий вилоятининг 107,0 минг гектар, Наманган вилоятининг 235,1 минг гектар суғориладиган ер майдонларида тупроқ сифатини баҳолаш (балл бонитет) ишлари амалга оширилди.

2020 йилдан бошлаб Республиканинг Жиззах ва Самарқанд вилоятидаги 403,9 минг гектар лалми ер майдонида тупроқ сифатини баҳолаш ишлари бажарилмоқда. Шунингдек жорий йилда Фарғона вилоятининг 294,8 минг ва Бухоро вилоятининг 226,4 минг гектар майдонида тупроқ сифатини баҳолаш ишлари бажарилмоқда.

Бугунги  кунда республика бўйича лалмикор ер майдонлари 2020 йил
1 январ ҳолатига 773,6 минг гектарни
ташкил этади.

2020 йилдан бошлаб Республиканинг Жиззах ва Самарқанд вилоятидаги 403,9 минг гектар лалми ер майдонида тупроқ сифатини баҳолаш ишлари бажарилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×