9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Қарши шахрида «Қишлоқ қурилиш банк»ни янги биноси очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Барча соха қаторида ўтган 2020 йилда банк  тизимида  очиқлик  ва самарали ахборот сиёсатини амалга ошириш  чоралари  кўзга ташланиб, банк кредитлари молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларни ва филиаллар фаолиятини ёритиш мақсадида 2020 йил декабрь ойида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Қашқадарё вилоятига навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Унда 20 га яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Вилоятда айни вақтда “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Қашқадарё минтақавий филиали, Кўкдала ва Яккабоғ филиаллари мижозларга қатор банк хизматларини кўрсатмоқда. Пресс-тур доирасида журналистларга вилоятдаги банк тузилмалари эришаётган иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, хизмат кўрсатишга жорий қилинаётган замонавий қулайликлар, янги таклиф этилаётган хизмат турлари ва мижозлар учун яратилган шароитлар билан атрофлича танишилди. Кўрилаётган чоралар натижасида хизматлар кўлами кенгайиб, банк мижозлари сони муттасил ошиб бораётгани қайд этилди.

Иштирокчилар Қашқадарё вилоятида банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар билан танишдилар.

Дастлабки манзил Яккабоғ туманида фаолият юритаётган “Делта ФБС технологик гроуп” МЧЖ бўлди. Банкнинг мазкур мижози ПВХдан дераза токчалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 2,3 млн АҚШ доллари бўлиб, шундан 200 минг АҚШ доллари “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан йўналтирилган. Банк сармояси ҳисобига сифатли қурилиш моллари ишлаб чиқарилиб, мижозларга тақдим этиб келинмоқда. Ташкил қилинган корхонада йилига 1 600 поганеметр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳа доирасида 15 та доимий иш ўрни яратилган.

Шундан сўнг журналистлар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Яккабоғ филиалининг яна бир мижози – “Чиройли мебел” МЧЖ нинг мебел ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишдилар. Туманнинг Жамбул МФЙ ҳудудида жойлашган корхонада замонавий мебеллар тайёрлаш йўлга қўйилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 1.5 млрд сўм бўлиб, шундан 700 млн. сўми банк кредити ҳисобига молиялаштирилган. 3 йиллик имтиёзлик 15 % деб такидлайди корхона рахбари Аслиддин Эргашов. Бу ерда йилига 6 000 м2 тайёр мебел маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб 20 хил мебел махсулотлари хозирча ички бозорда кейинги режалар экспортга харакатимиз 8 нафар ишчи ишлаб келаётган ушбу корхона хом ашёни ЛДСП ДВП ишлаб чиқарувчилар билан шартнома асосида олиниб келиши ва навбатдаги режаларда бу махсулотларни шу ерни ўзида ишлаб чиқарилишини кенгайтириш назарда тутилган дейди сухбатда корхона рахбари. Банк томонидан бундай ташаббуслар мунтазам қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Қишлоқ ҳудудида жойлашган мўжазгина корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва тайёр маҳсулотлар пресс-тур иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Дастурига кўра, ОАВ вакиллари Қарши шаҳрида амалга оширилаётган бир қатор лойиҳалар билан ҳам таништирилди. Жумладан, журналистлар Карликхона МФЙда жойлашган “Биолаб дерма плюс” хусусий тиббиёт клиникаси бўлиб айни кунларда Карши шахарда фаолият олиб бормоқда ва шуни айтиш жойизки асосийси фуқароларимиз катта-кичиги тиббиёт муассасасига иши тушса авваллари ё Тошкентга ками билан Самарқантга биргина лабараторик тахлил, умуман олганда вилоят шахар одамларини анча км масофа ва вақти оворагарчилиги чекланди деса муболаға бўлмайди. Лойиҳа қиймати 200,0 млн. сўм бўлиб, йилига аҳолига 730,0 млн. сўмлик тиббий хизматлар кўрсатиш кўзда тутилган.

Кейинги манзил  АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қашқадарё минтақавий  филиали мижози “Суннат бобо” фермер хўжалигининг сутни қайта ишлаш лойиҳаси билан танишдилар.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 250,4 минг АҚШ доллари бўлиб, сутни қайта ишлаш ускуналари олиб келиш учун банкдан 170,4 минг АҚШ доллари миқдорида кредит  ажратилган. Корхона тўлиқ қувватда йилига 576,0 тонна сутни қайта ишлаш имкониятига эга. Мағзон МФЙда жойлашган ушбу корхонада 8 нафар йигит-қизлар доимий иш билан таъминланган.

Пресс-тур сайрини асосийларидан бири АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қашқадарё минтақавий филиали янги биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этдилар. Филиал замонавий банк технологиялари билан жиҳозланган. 24/7 режимида ишлайдиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаси ҳам қурилган. Журналистлар филиалда мижозлар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар ва мижозлар билан суҳбатлашдилар.
Тадбир давомида банк филиали бошқарув ўринбосари Улуғбек Махамадбердиев билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сухбатлашдик. Уни такидлашича бугунги кунга қадар 5 мингдан зиёд омонатчиларга, 5200 дан ортиқ юридик шахсларга ва 72 мингдан ортиқ банк пластик карталар эгаларига хизмат кўрсатиб келмоқда. Шунингдек банк ташкил этилганданг буёон 2009-2020 йиллар мобайнида 209 та мавзейда 8300 дан ортиқ намунавий уйлар қуриб ахолига умумий хажми 1 трлн 157 млрд сўмлик ипотека кридити берилди.

Бундай пресс-турларни республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам ташкил этиш режалаштирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×