Марказий Осиёдан келган ўзбеклар кураш олиб бораётган Суриядаги халқаро террористик ташкилотларнинг келажагини уларнинг амирлари тобора хиралашган ҳолда кўришмоқда. Бундай ноумидликнинг камида учта сабаби бор.
Биринчидан, «Ҳаят Таҳрир аш-Шом» (ҲТШ) ташкилоти раҳбари Aбу Муҳаммад Aл-Жуланийнинг таркибида чет эллик жангарилар бўлган барча гуруҳларни ўзига бўйсундирмоқчи бўлгани сабабли келиб чиққан жангари тузилмаларнинг ички жанжаллари. ҲТШ раҳбарининг бундай ташаббуси, яъни Aл-Жулонийнинг якка қўмондонлик буйруғига бўйсинишга мажбур қилинганларнинг ғазабига сабаб бўлмоқда. Чунки Идлибдаги дала қўмондонлари нисбий эркинликка ўрганиб қолишган, аммо бу ерда фақат биргина истиқбол бор – араб отрядлари орқада ўтириши мумкин бўлган бир пайтда, уларнинг фақатгина энг илғор жабҳада бўлиши.
Иккинчидан, Covid-19 пандемияси сабабли янги ёлланганларни Идлибдаги мужохидлар лагерларига олиб бориш логистикасининг тўхтаб қолиши.
Учинчисидан – “сифат”, яъни халқаро террористик ташкилотларнинг (ХТТ) дала қўмондонлари ва оддий жангариларининг сифати. Ох, улар афсонавий Жума Намангоний ёки Нажмиддин Жалолов ва уларнинг бошчилигида жанг қилган мужохидлардан қанчалар катта фарк қилади.
Бунақа мисолларнинг хақиқийлиги бу — «Тавҳид ва жиход катибаси» (ТЖК)нинг амири (собиқ амири, хозирги вақтда гуруҳга тегишли пулларни талон-тарож қилганлиги учун ХТШ зиндонида ўтирибди) ва унинг бир қатор террорчилик ҳужумларини уюштириш учун Ўзбекистонга юборган муваффақиятсиз қўпорувчиси.
Бу «қўпорувчи»нинг исми Рахмиддин Сапаров бўлиб, ёши 30 дан сал ошган. Мужоҳиднинг тақдири шу қадар қисқа эканки, у ҳатто тахаллус олишга ҳам улгурмаган.
Рахмиддин Самарқанд вилоятида туғилган. Ҳарбий таълим олишни, офицер бўлишни орзу қилган. Муддатли ҳарбий хизматда бўлиш унинг орзусига етиш йўлидаги илк қадами эди. Рахмиддин уйга қайтгач, кутилмаганда акасининг ғайритабиий хатти-ҳаракатига дуч келди. Чунки у ҳижрат ва жиҳод ғояларига бутунлай сингиб кетган эди. Акасининг мобил телефони хотирасига Туркистон ислом ҳаракати (ИДТ) раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг даъватлари юклаб олинган эди. Эндигина узбек армиясида хизмат қилишни бошлаган Рахмиддин қаттиқ хайратда эди — акасининг кундалик хаётда шариат нормаларига қатъий амал килиш талаби ўзгаргани ва кофирларни йўқ қилиш учун қўлларига қурол олиш каби даъватларининг кўпайиши йигитни ҳайратга солди.
Аммо вақт ўз таъсирини ўтказиб қўйди. Раҳмиддин ўзининг дўст ва танишларининг тўйларига боришни тўхтатди – чунки у ерда мусиқа чалинарди ва ёшлар рақсга тушарди, бу унинг наздида ҳаром эди.
Самаркандда дурадгор бўлиб ишлаш, яхши даромад келтирмас эди. Бу ерда бўлса Шом (Сурия) юртидан ТЖКнинг PR-видеолари — улар орқали билдики мужоҳидлар нафақат “ҳақиқий мусулмон”лар олдидаги бурчини адо этардилар, балки сифатли ҳаёт учун етарлича пул топардилар.
Охир оқибат Сапаров хаётида катта бир бурилишга қадам қўйди — у узок Сурияда “ҳақиқий” Исломни ҳимоя қилаётган биродарларига қўшилишга қарор қилди. Аммо «хижрат» қилиш учун охирги қарорни қабул қилишга ундаган нарса бу — Сапаровларнинг ноқонуний ҳаракатларидан гумон қила бошлаган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг харакатлари эди.
Аввалига Сапаров Чеченистонга борди, у ерда нафақат қурилишда ишлади, балки Сурияга кетишга пухта тайёргарлик кўра бошлади. 2015-йилда ТЖК ёлловчиларидан бири билан танишиши, Рахмиддиннинг Россиядан Сурияга ўтказиш бўйича барча техник тафсилотларни тезлаштириб юборди.
Унинг жиҳодчилар сафига борадиган йўли Туркия орқали ўтди. Туркия-Сурия чегараси кесиб ўтилди ва ниҳоят, Идлибдан унча узок булмаган Халап шахарчасида жойлашган ТЖК жангариларини тайёрлаш лагери.
Сапаровни бирданига мина-портловчи ишни ўргатувчи махсус гуруҳга бириктиришди. Балким, гуруҳ раҳбарининг бу қарори янги келган мужоҳиднинг ўзбек армиясида хизмат қилиш чоғида орттирган баъзи ҳарбий тажрибаси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бироз вақт ўтгач, қизғин тайёргарликдан сўнг ушбу лагерга ТЖК амири Абу Салох келди. Сапаров билан бўлган узоқ суҳбат давомида Абу Салох Ўзбекистон ва ундаги шахарлар, биринчи навбатда Тошкент ва Самарқанд ҳақида сўраб билиб олади ва шундай қарорга келади: «…лагерда машғулот даврини тугатгач, уйга қайтасиз, Ўзбекистонда бир қатор террористик хуружларни тайёрлайсиз – Шом (Сурия)да жиҳод қилаётган мужоҳидларнинг ватанида ўзимизни баралла овоз билан эълон қилиш вақти келди».
ТЖК лагерида ўқишни тугатгандан сўнг, Р.Сапаровни дарҳол ватанига қайтаришга тайёргарлик бошланди. Бунда асосий ва қўшимча йўналишларни эҳтиёткорлик билан танлашди.
Бироқ Сапаров 2015 йилнинг ноябр ойи охирида Сурия-Туркия чегарасини кесиб ўтиши билан, у билан кутилмаган ҳолат юз беради. Бўлажак қўпорувчини тўсатдан ва кутилмаган ошкозон оғриғи безовта қилади. Истамбулда касалхонага ётишга мажбур бўлади ва шошилинч жаррохлик амалиёти қилиш зарурлиги айтилади.
Ёш организм операцияни енгил ўтказади, аммо ТЖК вакиллари бу аҳволда Ўзбекистонга қайтишини хато деб ҳисоблашади. Яъни Сапаровнинг операциядан кейин тузалиб, ўзига келиши ва ана ундан кейин махсус вазифаларни бажариш учун ватанига қайтишини мантиқан тўғри дейишади.
Унинг операциядан сўнгдан соғайгунга қадар Украинада бўлишига келишилади. Балким, айнан бу ерда ТЖКнинг молиявий имкониятлари, содиқ одамлари ва хавфсиз уйлари бўлиши мумкин. Сапаров мисоли айнан шундай эканлигини исботлайди. 2016 йил феврал ойида бўлажак террорчи Истанбул-Харьков йуналишидаги чиптани сотиб олди, у аэропортга келганда эса уни аллакачон харковлик киши, ҳар эҳтимолга қарши Украина чегара хизматига қизининг тўйига Туркия орқали Ўзбекистондан яқин дўсти учиб келаётганлиги ҳақидаги ҳужжатларни бериб, кутиб турганди.
Украина аэропортида хаммаси силлиқ кечди. Харковлик киши Истамбулдан учиб келаётган самарқандликни кутиб олди ва Киев йуналишидаги таксига ўтқазди.
Пойтахтда жиҳодчи кутиб олиниб, хавфсиз уйга жойлаштирилди. Сапаровга Украина пойтахтида зерикишга қўйишмади, уни ваъсийликка олган ватандошлари, 2016 йилнинг март ойи охирида курерлик ишини бажарган афғон диаспораси вакилидан 140 минг доллар олиб кетиш учун кичик операция тайёрлашди.
Сапаров Украинага келганидан жуда қисқа вақт ўтиб талончилик содир этилди. Афтидан, Киев полицияси ёмон ишламас экан, ҳикоя қаҳрамонини ҳибсга олишди, кейин тергов қилишди ва ниҳоят 4,5 йилга озодликдан маҳрум этишди, буни у Полтава вилоятидаги қаттиқ режим колониясида ўтади.
Умуман олганда, Р.Сапаровнинг хаётида бошқа ҳеч қандай қизиқарли нарса содир бўлмади. Бироқ ҳибсхонада, хатто мусиқани ҳаром деб ҳисоблаб, тўйга бормаган, ўта диндор мусулмоннинг тапчани остидан бир шиша ароқ топишган. Бу учун Сапаров белгиланган жазони жарима изоляторида ўташига тўғри келган.
Унинг учун белгиланган муддат тез ўтди. Р.Сапаров учун энг даҳшатли нарса афғон диаспораси аъзоларига ҳужум ва курердан пул олишга уриниш учун жавоб бериш эди. Сапаров учун – бундай учрашув ватанига депортация қилинишдан ҳам даҳшатлироқ эди. Шу боис у Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, почта орқали ватанига қайтиш гувоҳномасини олади. Сапаров зудлик билан Украинани тарк этиши керак эди ва бунинг учун ягона очик чегара Белорусия эди. Бу ерда, Украина чегарасини кесиб ўтганидан сўнг беларуслик чегарачилар халқаро қидирувда бўлган Сапаровни ҳибсга олиб, Ўзбекистонга депортация қилишади.
Қўпорувчи барча вазифаларни бажара олмади, хатто ватани Самарқандга хам бора олмади. Мужохиддинни янчишди…
Унинг учун белгиланган муддат тез ўтди. Р.Сапаров учун энг даҳшатли нарса афғон диаспораси аъзоларига ҳужум ва Курердан пул олишга уриниш учун жавоб бериш эди. Сапаров учун бундай учрашув ватанига депортация қилинишдан ҳам даҳшатлироқ эди. Шу боис у Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, почта орқали ватанига қайтиш гувоҳномасини олган. Сапаров зудлик билан Украинани тарк этиши керак эди ва бунинг учун ягона очик чегара Беларусья эди. Бу ерда Украина чегарасини кесиб ўтганидан сўнг беларуслик чегарачилар халқаро қидирувда бўлган Сапаровни ҳибсга олиб, Ўзбекистонга депортация қилишади.
Саботчи барча вазифаларни бажара олмай муваффакиятсизликка учради, хатто, она ватани Самарқандга хам бора олмади. Мужохиддинни янчишди.