- Advertisement -
Тошкент шаҳрида самбо бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида навбатдаги мусобақа куни якунланиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Навбатдаги беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Совриндор спортчиларимиз:
Кумуш медаль:
- -58 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)
- -59 кг: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо)
Бронза медаль:
- -88 кг: Санжар Аблакулов
- -80 кг: Мухлиса Турдиева
Спортчиларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.
Ушбу ғалабалардан сўнг Ўзбекистон самбочиларининг Жаҳон чемпионатидаги умумий медаллар ҳисоби 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронзага етди.


