26 октябрь соат 09:00 дан 27 октябрь соат 14:00 гача Тошкентда совуқ ва иссиқ сув таъминоти вақтинча чекланади. Ўчиришлар пойтахтнинг олтита туманига таъсир қилади. Таъмирлаш ишлари давомида аҳолига ичимлик суви махсус машиналарда етказиб берилади.
Чекловлар 2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида режалаштирилган профилактика ва таъмирлаш ишлари, шунингдек, «Қибрай» сув олиш иншоотининг сув тармоқларидаги задвижкаларни алмаштириш билан боғлиқ. Бу ҳақда пойтахт сув таъминоти тизими маълум қилди.
Совуқ сув қозонхоналарга етказиб берилмайдиган ҳудудларда иссиқ сув таъминоти ҳам вақтинча тўхтатилади.
Иссиқ сув таъминоти қуйидаги бешта туманда вақтинча тўхтатилади:
- Миробод;
- Сергели;
- Яшнобод;
- Янгиҳаёт;
- Бектемир.
Мирзо Улуғбек тумани
Темурийлар, Сарбон, Гулзарабод, Кўҳна Мевазор, Чингелди, Ижодкор, Алишеробод ва Геологлар маҳаллаларида сув таъминоти тўхтатилади.
Шунингдек, «Янги Ўзбекистон» боғи, 70-сон оилавий поликлиника, 69 ва 70-сон болалар боғчалари, 343 ва 344-сон мактаблар, Central Asian University (CAU), TEAM University, Меҳнатни муҳофаза қилиш институти ва бошқа объектларда ҳам сув бўлмаслиги мумкин.
Яшнобод тумани
Жарбоши, Ҳилол, Арғин, Тошисти, Моҳирлар, Тавкентепа, Боғбон, Қалқон, Олмос, Уйсозлар, Ўрта масжид, Катта Қўйлиқ, Қўйлиқобод, Ёш авлод, Мумтоз, Янгикўрғон ва Уччинор маҳаллалари, шунингдек, Оҳангарон посёлкасида сув таъминоти чекланади.
«Янгиобод» ва «Гумбаз» бозорлари, нон заводи, Уйсозлар кўчасидаги ҳарбий қисм ҳамда «Олимпия» шаҳарчаси ҳам ўчириш ҳудудига киради.
Бектемир тумани
Миришкор, Роҳат, Зилола, Иқбол, Чашма, Мажнунтол, Иқ ота, Гулбоғ, Абай, Ҳусайн Бойқаро, Бектемир, Олтинтопган, Нурафшон, Мусаффо, Соҳил, Нурли йўл ва Устозлар маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Туман ҳокимлиги, прокуратура, жиноят ишлари бўйича суд, 39-сон кўп тармоқли шифохона, 69-сон поликлиника, тез тиббий ёрдам бўлими, Profi University, Artel заводи, «Қўйлиқ» бозори ва бошқа объектлар ҳам рўйхатга киритилган.
Сергели тумани
Бунёдкорлар, Кўҳна Қумариқ, Номданак, Қорасув, Дарабой, Эски Жалойир ва Қипчоқ массивлари, шунингдек, Сергели-2, 5, 5А, 6, 6А, 7, 7А, 8 ва 8А мавзеларида сув таъминоти тўхтатилади.
Шунингдек, Ўзгариш, Ҳабибий, Меҳригиё, Зийнат, Эзгулик, Мададкор, Иттифоқ, Нилуфар, Янги Бунёдкор, Асробод, Ногоикўрғон, Қубайтепа, Белариқ, Соғдиёна, Қумариқ, Қўшқўрғон, Софдил, Садоқат, Хонтепа, Ханобод, Эшонбулоқ, Ханободтепа, Фарғатли, Кенг макон, Иззатли, Шукрона, Маданият ва маърифат, Бирдамлик, Халқобод, Маданият ва Султонобод маҳаллаларида ҳам сув бўлмаслиги мумкин.
8-сон қозонхона ва «Саноатэнерго» қозонхонаси, Pepsi ва UzAuto Motors заводлари, шунингдек, Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропорт ҳам сув таъминоти чекланадиган объектлар қаторига киритилган.
Миробод тумани
Файзиобод, Оқ уй, Баёт, Қўйлиқ ота, Зиянур, Юксалиш, Чинор, Билимдон, Тўлариқ, Янги Қўйлиқ, Парвона ва Баратхўжа маҳаллаларида сув таъминоти чекланади. Рўйхатга 6-сон қозонхона ҳам киритилган.
Янгиҳаёт тумани
Ташаббус, Янги умид, Янгиҳаёт, Ориёт, Марҳамат, Гулшанобод, Янги турмуш, Янги Дархон, Навқирон, Машъал, Зарбдор, Дўстлик, Чарағон, Ҳумо, Олчазор, Хушнуд, Чорбоғ ва Ёрқин ҳаёт маҳаллаларида сув вақтинча ўчирилади.
Сув таъминоти чекланадиган ҳудудларга махсус сув ташувчи машиналар орқали ичимлик суви етказиб берилади.
Аҳолига таъмирлаш ишлари давомида фойдаланиш учун олдиндан етарли миқдорда сув захираси тайёрлаб қўйиш тавсия этилмоқда.


