- Advertisement -
Мисрлик фермер ўз томорқасида ер кавлаш ишларини олиб бораётганда иероглифлар ўйилган тошга дуч келди. Унинг мурожаатидан сўнг ҳудудга етиб келган археологлар 3000 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган фараон Рамзес II нинг 1,6 метрли бош қисмини ҳамда яна бир бош тасвири туширилган 2,4 метрлик тана қисмини қазиб олдилар.
Ушбу ноёб тарихий топилма ҳақида масъулларга хабар бергани учун фермер ва унинг рафиқасига Макка шаҳрига ҳаж зиёрати учун чипталар совға қилинди.


