2026 йил 21 октябрдаги ЎРҚ–1184-сон қонунга мувофиқ, ўзбек лотин алифбосида айрим ҳарфларнинг ёзилиши ўзгаради. O‘ ва G‘ ҳарфлари Ö ва Ğ, Sh ва Ch ҳарф бирикмалари эса Ş ва Ç билан алмаштирилади. Натижада алифбо 28 та ҳарф ва битта апостроф белгисидан иборат бўлади.
Шу билан бирга, аввалги ёзув шаклидаги ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз юридик кучини сақлаб қолади. Давлат органлари рамзларида, пешлавҳалар ва йўл кўрсаткичларида ҳам ҳарфларнинг аввалги шаклларидан фойдаланишга рухсат берилади.
Эски белгилардан тегишли объектлар эскиргунга қадар ёки янги қоидаларга ўтиш учун белгиланган муддат тугагунча фойдаланиш мумкин бўлади. Қонун расман эълон қилинганидан олти ой ўтгач кучга киради.


