19 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «С5+1» форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажми ортиб бораётгани қайд этилди. Шунингдек, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Маданий, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни ривожлантириш, шунингдек, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


