Президент Franklin Templeton компанияси билан давлат корхоналарини трансформация қилиш ва IPOга тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Самарқандда Franklin Templeton инвестиция компанияси президенти ва бош ижрочи директори Женни Жонсонни қабул қилди. Учрашувда йирик давлат корхоналарини трансформация қилиш натижалари ва мамлакат капитал бозорини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида йирик давлат компанияларини ўзгартириш ва фонд бозори орқали инвестиция жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар дастлабки натижалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Миллий инвестиция фонди акцияларининг Лондон ва Тошкент биржаларида жойлаштирилиши мамлакат тарихидаги илк халқаро IPO бўлгани таъкидланди. Натижада қарийб 700 миллион доллар жалб қилинди, акцияларга бўлган талаб таклифдан тўрт баравардан зиёд ошди.

Кейинги босқичда фонд портфелига кирувчи компанияларни трансформация қилиш режалаштирилган. Бу жараён корхоналар самарадорлигини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ишончлилигини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, акцияларни кейинги жойлаштириш жараёнларида фуқаролар иштирокини кенгайтириш ва йирик компанияларни IPOга тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда корхона раҳбарларининг малакасини ошириш ҳамда Franklin Templeton компаниясининг Тошкент халқаро молия маркази фаолиятида иштирок этиши мумкинлиги ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар давлат активларини бошқариш, халқаро инвестицияларни жалб этиш ва Ўзбекистонда замонавий капитал бозорини шакллантириш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда сифат талабларига жавоб бермайдиган 22 та дори воситаси аниқланди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда белгиланган сифат талабларига мос келмайдиган 22 та дори воситаси аниқланди. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари...

Больше похожих статей