- Advertisement -
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров хорижда меҳнат қилаётган фуқароларни ватанга қайтишга чақирди. Қирғизистон ОАВларининг хабар беришича, давлат раҳбари бу ҳақда Баткен вилояти аҳолиси билан учрашувда маълум қилган.
Жапаров мамлакатда яшаш учун барча шароитлар яратилаётганини: Давлат ипотека компанияси туну кун уй-жой қураётганини ва меҳнат бозорида бўш иш ўринлари борлигини таъкидлади. «Агар фарзандларингиз миграцияда бўлса, чақиринг, қайтишсин. Бу ерда иш йўқ, деган гаплар шунчаки баҳона. Иш бор», — дея таъкидлади Президент.


