12 октябрь куни Тошкент ва Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ўзгидромет прогнозларига кўра, пойтахтда кундузи ҳаво ҳарорати +19…+21 даража, жанубий вилоятларда эса +28 даражагача кўтарилади.
Тошкентда кечаси ҳаво ҳарорати +13…+15 даража бўлади. Ғарбдан 3–8 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати +21…+26 даражани ташкил этади.
Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат +18…+23 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво +23…+28 даражагача исийди. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса ҳарорат +18…+23 даража атрофида бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимоли бор. Шунингдек, сел ва сув тошқинлари кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +7…+12 даража бўлади.


