Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёддаги Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортга ҳусийлар томонидан амалга оширилган, инсонлар ҳалок бўлиши ва тинч аҳоли вакиллари жароҳатланишига олиб келган ҳужумни қатъий қоралади.
Вазирлик ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. Шунингдек, Саудия Арабистонининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Тошкент барча томонларни ҳужумларни тўхтатишга, вазминлик кўрсатишга ва кескинликнинг кучайишига йўл қўймасликка чақирди. Келишмовчиликларни халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низоми тамойиллари асосида, мулоқот ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал этиш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон Саудия Арабистони халқи ва ҳукумати билан бирдамлигини билдириб, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга содиқлигини тасдиқлади.


