Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 3,9 фоизгача қисқарди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Бу ҳақда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида 515 мингта оила учун индивидуал режалар ишлаб чиқилган. Натижада 161 минг фуқаро ишга жойлаштирилган, 304 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинган.

Маҳаллаларда 55 мингга яқин микролойиҳа йўлга қўйилиб, улар орқали 164 минг нафар аҳолининг даромади оширилган. Кўрилган чоралар натижасида камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,9 фоизгача пасайган. Шунингдек, 49 та туман ва 3429 та маҳалла “камбағалликдан холи” ҳудудга айлангани қайд этилди.

Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича эндиликда “аввал ташхис – кейин ечим” тамойилига асосланган янги тизим жорий этилиши режалаштирилган.

Фуқароларнинг ҳолати уйма-уй ўрганилиб, маълумотлар “Онлайн маҳалла” тизимига киритилади ва улар учун индивидуал режалар шакллантирилади.

Йил якунига қадар яна 230 мингта оилани камбағалликдан чиқариш ҳамда 1 миллион нафар аҳолининг даромадини ошириш вазифаси белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навоийда қарама-қарши йўналишга чиқиш қоидабузарликларини қайд этувчи автоматик комплекс ўрнатилди

Навоий вилояти Нурота туманидан ўтувчи D-191 автомобиль йўлида қуппа-қуруқ қуёш панеллари ёрдамида автоном ишлайдиган ва ўзиб ўтиш ҳамда тезликни...

Больше похожих статей