Ўзбекистонда 12 сентябрь куни 35 даражагача иссиқ бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда 12 сентябрь куни асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб қолади. Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳаво ҳарорати 16–18 даража, кундузи эса 28–30 даража бўлади. Шарқий йўналишдан сониясига 5–10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 8–13 даража, кундузи 23–28 даража бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кундузи ҳарорат 25–30 даражага кўтарилади. Айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 метргача кучайиши, баъзи ҳудудларда чангли позёмка кузатилиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи 25–30 даража илиқ бўлади.

Энг илиқ об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади. Бу ҳудудларда кундузи ҳарорат 30–35 даражага етади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи 27–32 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.

Республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати 10–15 даража, кундузи эса 18–23 даражани ташкил этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Темир йўлда йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назорат кучайтирилади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарувининг 6 ноябрдаги мажлисида йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш бўйича масъулларга вазифалар қўйилди. Тўққиз ойлик...

Больше похожих статей