Давлат чегараси остида ноқонуний туннел қазиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенат давлат чегараси орқали ноқонуний туннел ва бошқа ерости инфратузилма объектларини барпо этиш учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.

Қонун билан Жиноят кодексига давлат чегараси орқали ер остида ноқонуний туннеллар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, улардан фойдаланиш, бундай фаолиятни ташкил этиш ёки молиялаштириш учун жавобгарлик киритилмоқда.

Мазкур жиноятни биринчи марта содир этган шахс бу ҳақда ихтиёрий равишда хабар берса ёки жиноятни фош этишга фаол кўмаклашса, жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.

Қонунга кўра, ушбу турдаги жиноятлар бўйича дастлабки терговни Давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради.

Янги нормалар давлат чегараси хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Темир йўлда йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назорат кучайтирилади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарувининг 6 ноябрдаги мажлисида йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш бўйича масъулларга вазифалар қўйилди. Тўққиз ойлик...

Больше похожих статей