- Advertisement -
«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида юз берган ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.Ҳодиса жойига компаниянинг авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари зудлик билан етиб борган.
Айни пайтда мутахассислар ўприлиш сабаблари ва ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда. Дастлабки текширувда ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган. Ҳодиса сабаблари ва кўрилаётган чоралар ҳақида қўшимча маълумот текширув натижаларига кўра тақдим этилади.


