Кириш визаси учун 31 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентда уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визасини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 31 200 доллар олган шахс ушланди.

Тезкор тадбир давомида 1985 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Аниқланишича, у маблағнинг 4 200 долларини ўзида қолдириб, қолган 27 минг долларни 1960 йилда туғилган пойтахтлик фуқарога бериши керак бўлган.

Давом эттирилган тезкор тадбирда мазкур шахс ҳам 27 минг долларни олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли «МАЗ» юк машинаси билан ЙТҲга учради

30 август куни эрталаб соат 07:45 атрофида Жиззах вилоятининг Зафарабод туманида туман раҳбарияти иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Туман...

Больше похожих статей