- Advertisement -
АҚШнинг Орегон штати ҳамда Вашингтон ва Ситак шаҳарлари маъмуриятлари 2026 йил 1 сентябрни ўз ҳудудларида Ўзбекистон Мустақиллик куни деб расман эълон қилди.
Тегишли қарорлар Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида қабул қилинди.
Шу тариқа, Орегон штати ва мазкур икки шаҳар Ўзбекистон Мустақиллик кунини расман эътироф этган АҚШ ҳудудлари қаторига қўшилди. Аввалроқ Сиэтл шаҳри мэри ҳам 1 сентябрни Ўзбекистон Мустақиллик куни деб эълон қилган эди.
Ўзбекистон томони АҚШдаги мазкур ташаббусни мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларнинг яна бир ифодаси сифатида баҳолади.


