- Advertisement -
Тошкентда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳаво намойиши ўтказилди.
Янги Тошкент устида Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли Су-25 самолётлари байрамона парвозни амалга оширди. Парвоз давомида самолётлар осмонда кўк, оқ ва яшил рангдаги тутун изларини қолдирди.
Ҳаводаги намойиш Ўзбекистон давлат байроғи рангларини акс эттирди. Мазкур парвоз мамлакат мустақиллиги кунига бағишланган тантанали тадбирлар дастуридан ўрин олди.


