Президент қатағон қурбонлари хотирасини ёд этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

28 август куни Тошкентдаги Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, уламолар, нуронийлар ҳамда зиёлилар иштирок этди.

Маросимда Ватан озодлиги ва истиқлол йўлида қурбон бўлган аждодлар хотирланди. Уларнинг ҳаққига Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

Президент хиёбондаги рамзий қабр ёнида уламолар ва зиёлилар билан тарихий хотирани асраш, қатағон қурбонлари номини тиклаш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида истиқлол йўлида ҳалок бўлган аждодлар хотирасини ёд этиш муқаддас бурч эканини таъкидлади.

«Инсон қадри учун!» ғояси асосида қатағон қурбонларининг номини тиклаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

Сўнгги йилларда қатағон қурбонлари хотирасини тиклаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Шаҳидлар хотираси хиёбонидаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи реконструкция қилиниб, замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Ҳудудлардаги қатағон қурбонлари музейлари фондлари ҳам ноёб ҳужжатлар ва фотосуратлар билан бойитилмоқда.

2021–2025 йилларда Олий суд томонидан қатағон қурбони бўлган 1 минг 200 дан зиёд юртдош оқланди. 2026 йилда эса собиқ мустабид тузум даврида ноҳақ айбланган ёки турли муддатларга қамалган 161 нафар ватандошнинг номи оқланди.

Учрашувда «пахта иши» ва «ўзбек иши» доирасидаги сиёсий қатағонлар ҳам тилга олинди. 1983–1990 йилларда 40 минг нафар ўзбекистонлик тергов қилинган. Уларнинг 5 минг нафари жиноий жавобгарликка тортилган.

Президент бу борада ҳам тарихий адолатни тиклаш ишларини изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Маросимда дунёда қуролли можаролар ва сиёсий қарама-қаршиликлар кучайиб бораётгани қайд этилди. Ўзбекистон тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик йўлидан бориши таъкидланди.

Шунингдек, ёшларга сифатли таълим бериш ва уларни миллий ғурур ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларига эътибор қаратилди. Сўнгги ўн йилда мамлакатда олий таълим муассасалари сони 77 тадан 205 тага етказилгани маълум қилинди.

Мулоқотда жадидлар меросини ўрганиш ва уларнинг илмий-маърифий фаолиятини кенг тарғиб қилиш муҳимлиги ҳам қайд этилди. Бугунги авлод учун уларнинг билим, маърифат ва миллий уйғониш йўли муҳим маънавий манба экани таъкидланди.

Маросим якунида уламолар қатағон қурбонлари ва Ватан озодлиги йўлида жон фидо қилган аждодлар руҳига дуо қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 28 август куни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади

Бугун Ўзбекистонда асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкентда кечаси ҳарорат...

Больше похожих статей