Ўзбекистон-Бразилия: сув соҳасида ҳамкорлик учун янги имкониятлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Сув таъминоти ва оқова сувларни бошқаришда халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда илғор амалиётларни жорий этиш мамлакатимизда соҳани ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан биридир. Айни пайтда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Ахмад Суванкулов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси давлат-хусусий шериклик механизмлари, соҳани тартибга солиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ҳамда институционал моделлар бўйича илғор тажрибани ўрганиш мақсадида Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида бўлиб турибди.

Хорижий сафар доирасида делегация аъзолари “SANASA Campinas” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Мулоқот давомида ичимлик суви ва оқова сув тизимини самарали бошқариш, замонавий технологияларни қўллаш, инфратузилмани янгилаш, хизматлар сифатини ошириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Бразилия тажрибаси ўрганилди.

Томонлар ўзаро тажриба алмашиш билан бир қаторда, келгусида профессионал ҳамкорликни ривожлантириш ва амалий тажрибаларни ўзлаштириш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Темир йўлда йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назорат кучайтирилади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарувининг 6 ноябрдаги мажлисида йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш бўйича масъулларга вазифалар қўйилди. Тўққиз ойлик...

Больше похожих статей