Шавкат Мирзиёев: мустақилликнинг асосий натижаси — ўзгарган инсон ва жамият

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда мамлакат давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари маросим иштирокчилари ва бутун Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклаб, мамлакат босиб ўтган йўлнинг аҳамиятини таъкидлади.

«35 йил — тарих учун жуда қисқа муддат. Аммо ўтган йиллар кўлами, эришилган ютуқлар ва натижаларига кўра бутун бир асрга татигулик давр бўлди», — деди Президент.

Шавкат Мирзиёев ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифи меҳнаткаш ва олижаноб Ўзбекистон халқи эканини таъкидлади.

Президентнинг қайд этишича, мустақилликнинг қадри қишлоқ жойларда фаровонлик яратаётган фермер ва деҳқонлар меҳнатида намоён бўлади. Бу қадр ёш авлодга таълим ва тарбия бераётган ўқитувчи ва устозлар фаолиятида ҳам кўринади.

Шунингдек, инсон ҳаётини асраб-авайлаётган шифокорлар, илм-фан ривожига янги ғоя ва кашфиётлар билан ҳисса қўшаётган олимларнинг меҳнати алоҳида таъкидланди.

Президент замонавий корхоналар барпо этаётган саноатчилар ва тадбиркорлар, шаҳар ва қишлоқларни обод қилаётган қурувчи ҳамда меъморларнинг ҳиссини ҳам қайд этди.

Алоҳида равишда маданият, санъат ва спорт соҳалари вакиллари, шунингдек, ҳар бир маҳалла ва хонадонда ислоҳотларни амалга оширишга ҳисса қўшаётган давлат хизматчиларининг меҳнатига тўхталиб ўтилди.

Катта авлод вакиллари ҳамда одамларни бунёдкорлик мақсадлари атрофида бирлаштираётган маҳалла фаолларига алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Шунингдек, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаётган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фидойилиги эътироф этилди.

«Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистоннинг бош натижаси — бу ўзгарган инсон, ўз кучига ишонган фуқаро ва эртанги кунга дахлдорлигини ҳис қилаётган жамиятдир», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент фидойи ва бунёдкор фуқароларга чуқур миннатдорлик билдириб, бутун халқ мустақилликнинг асосий кучи ва таянчи эканини таъкидлади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон халқи билан биргаликда инсон қадри, адолат ва тараққиётга асосланган Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилаётганини қайд этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ахборот хизмати.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 сентябрдан иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендиялари 7 фоизга оширилади. Бу Президентнинг 2026...

Больше похожих статей