Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган уч нафар ўзбекистонликнинг жасадлари юртимизга олиб келинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

22 август куни Қозоғистон ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Тошкент вилоятининг уч нафар фуқароси ҳалок бўлди.

Марҳумларнинг жасадлари Миграция агентлиги Жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилди.

Миграция агентлиги хорижий давлатларга автотранспорт воситаларида узоқ масофага сафар қилувчи фуқароларни эҳтиёткорликка чақирди.

Қайд этилишича, хорижий йўналишлардаги масофанинг узоқлиги, айрим йўл қисмларининг таъмирталаб ҳолатда экани, шунингдек, узоқ йўлда чарчоқ ва диққатнинг сусайиши ЙТҲ хавфини ошириши мумкин.

Хорижда юзага келган мураккаб вазиятларда фуқаролар Миграция агентлигининг 1282 қисқа рақами ёки @huquqiy_yordam_uzbot Telegram-боти орқали мурожаат қилиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Заковат-Гамбит» турнири: 30 октябрь куни финал баҳслари бўлиб ўтади

Тошкент шаҳрида анъанавий V «Заковат-Гамбит» шахмат турнирининг ҳал қилувчи босқичларига тайёргарлик кўрилмоқда. Жорий йилда мусобақада қатнашиш учун рекорд кўрсаткич...

Больше похожих статей