Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳаларни жадаллаштиради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Душанбе шаҳрида биринчи «Тожикистон–2026» халқаро озиқ-овқат саноати форуми бўлиб ўтди. Унда 15 давлатдан 500 дан ортиқ вакил иштирок этди.

Форум доирасида UPAK EXPO 2026 озиқ-овқат маҳсулотлари ва қадоқлаш технологиялари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар пахтачилик, ғаллачилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича келишиб олди.

Музокараларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, инвестицияларни жалб қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

UPAK EXPO 2026 кўргазмасида Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон, Россия ва Туркиядан 50 дан ортиқ компания иштирок этди.

Кўргазма доирасида тадбиркорлар ўртасида B2B учрашувлар ўтказилиб, замонавий технологиялар тақдимотлари ташкил этилди. Шунингдек, ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор келишувларга эришилди.

Томонларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириши икки мамлакатда аграр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш ҳажмини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ёшлари Жаҳон озиқ-овқат форумида халқаро тажриба ва ташаббусларини тақдим этди

15 октябрь куни Италиянинг Рим шаҳридаги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош қароргоҳида Жаҳон озиқ-овқат форуми —...

Больше похожих статей