- Advertisement -
Қурғоқчилик билан бирга иссиқ ҳаво қайтади.
11 август куни Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, дея хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол сониясига 5–10 метр тезликда эсади. Тунда ҳарорат +23…+25°, кундузи +38…+40° бўлади.
Ҳудудларда об-ҳаво қуйидагича бўлиши кутилмоқда:
- Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 9–14 м/с тезликда эсади. Тунда +20…+25°, кундузи +37…+42° иссиқ бўлади;
- Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 9–14 м/с тезликда эсади. Тунда +21…+26°, чўл ҳудудларида +27…+30°, кундузи +37…+42° бўлади;
- Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Тунда +21…+26°, кундузи +35…+40° бўлади;
- Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Тунда +21…+26°, кундузи +37…+42° бўлади;
- Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Тунда +21…+26°, кундузи +35…+40° бўлади;
- тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол 9–14 м/с тезликда эсади. Тунда +15…+20°, кундузи +28…+33° бўлади.


