Жума, 7 август куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, республикада ҳаво бироз, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси ҳаво ҳарорати 20–25 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 20–25 даража, кундузи ҳаво 34–39 даражагача исийди.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида кечаси 20–25 даража, кундузи 33–38 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси ҳаво ҳарорати 20–25 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 18–23 даража, кундузи 33–38 даража бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати 13–18 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.
Республика бўйича шарқий шамол 5–12 м/с тезликда эсади.


