Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан мотоцикл ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ва мотоцикл ҳайдовчиси томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилгани акс этган видео юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан текширув ўтказилди.

Ўрганишлар давомида қоидабузар ҳайдовчининг шахси аниқланиб, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.

Шунингдек, ҳайдовчига амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, атрофдагилар хавфсизлигига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган қоидабузарлик ҳолатлари эътиборсиз қолмаслигини таъкидлади. Қайд этилишича, ҳар бир мурожаат ва видеоёзув белгиланган тартибда ўрганилиб, қонунбузарларга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида тегишли чоралар кўрилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон аэропортлари яқинида ҳаво сифатини мониторинг қилиш автоматик станциялари ўрнатилмоқда

«Uzbekistan Airports» АЖ томонидан мамлакат аэропортларининг санитария-ҳимоя ҳудудларида атмосфера ҳавоси сифатини кеча-ю кундуз автоматик мониторинг қилиш тизими жорий этилмоқда....

Больше похожих статей