Қашқадарё вилоятидаги Китоб ўрмон хўжалиги ҳудудида юз берган ёнғин бартараф этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,880участниковПодписаться
- Advertisement -

Қашқадарё вилояти Китоб ўрмон хўжалиги ҳудудида (Тахтақорача довони) ёнғин содир бўлди.

Ёнғин Китоб давлат ўрмон хўжалиги, туман Экология ва иқлим ўзгариши бўлими, шунингдек, Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари фавқулодда вазиятлар бўлинмалари ходимлари томонидан соат 14:30 га қадар тўлиқ бартараф этилди.

Ёнғин оқибатида 1,3 гектар майдондаги қуруқ ўтлар ёнган. Дарахт ва буталарга зарар етмаган.

Ҳудудда ўрмон хўжалиги ва экология идоралари ходимларининг навбатчилиги ташкил этилди.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Шу муносабат билан Ўрмон хўжалиги агентлиги барча фуқаролардан ёзнинг иссиқ кунларида тоғли ҳудудлар ва автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган ўрмон фонди ерларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни ҳамда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни сўради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сохта оздирувчи дорилар бозори кенгаймоқда: GLP-1 препаратлари атрофида хавфли тенденция кучаймоқда

Дунёда вазн камайтириш учун қўлланиладиган GLP-1 тоифасига мансуб препаратларга талаб кескин ошиб бормоқда. Бироқ юқори нархлар ва чекланган таъминот...

Больше похожих статей