Синоптиклар 29 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

29 июль куни Ўзбекистон бўйлаб кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Республика ҳудудида ёғингарчилик кутилмаяпти, дея хабар қилди «Ўзгидромет».

Тошкент шаҳрида кечаси ҳаво ҳарорати 23–25 даража, кундузи эса 37–39 даража бўлади. Шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсади.

Энг иссиқ ҳаво Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиб, кундузи ҳаво ҳарорати 40–42 даражагача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳаво 34–39 даража, Фарғона водийсида ҳам 34–39 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида шарқий шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда эса салқинроқ об-ҳаво сақланади: кечаси 15–20 даража, кундузи 25–30 даража бўлиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид иш тугатилди, Lombard Odier банки жаримага тортилди

Швейцария суди 27 июль куни хусусий Lombard Odier банкини жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришнинг олдини олиш бўйича етарли...

Больше похожих статей