ЙҲХХга кўра, жорий йилнинг 16 июль куни соат 18:30 ларда пойтахтнинг «Дўрмон йўли» кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мотоциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, «Ғазалкент» кўчасидан чорраҳага кириб келган «Оnix» русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ натижасида патруллик мотоциклини бошқариб келган 1 нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Бошқа тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда. Тармоқ вакилларида асослантирилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз, дейилади баёнотда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


