Меҳнат инспекцияси иш берувчиларни жазирама пайтида очиқ ҳаводаги ишларни чеклашга чақирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Давлат меҳнат инспекцияси аномал иссиқ об-ҳаво муносабати билан иш берувчиларга ходимларни ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар кўришни тавсия қилди.

Идора маълумотига кўра, кучли иссиқ шароитида очиқ ҳавода ишлаш иссиқ уриши, сувсизланиш, ҳушдан кетиш ҳамда юрак-қон томир тизими билан боғлиқ асоратлар хавфини оширади.

Шу муносабат билан иш берувчиларга куннинг энг иссиқ вақти — тахминан соат 11:00 дан 16:00 гача очиқ ҳаводаги ишларни қисқартириш ёки вақтинча тўхтатиш, шунингдек, оғир жисмоний меҳнатни чеклаш тавсия этилди.

Бундан ташқари, ходимларни доимий равишда тоза ва салқин ичимлик суви билан таъминлаш, соя жойлар ёки салқин хоналарда дам олиш шароитини яратиш ҳамда мунтазам танаффуслар бериш лозимлиги таъкидланди.

Инспекция юқори ҳарорат шароитида фақат мажбурий тиббий кўрикдан ўтган ходимларни ишга жалб қилиш, зарурат туғилганда эса қўшимча тиббий кўрикларни ташкил этиш кераклигини ҳам эслатди.

Синоптиклар маълумотига кўра, яқин кунларда Ўзбекистонда аномал иссиқ сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати +41…+43 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса +44…+46 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент ва Қашқадарёда коррупцияга оид ҳолатлар фош этилди

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида мансабдор шахслар иштирокидаги коррупция ҳолатларига чек қўйилди. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб,...

Больше похожих статей