Тошкентда иссиққа қарши чоралар кучайтирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида аномал иссиқ об-ҳаво муносабати билан шаҳар хизматлари кўчалар, газонлар, дарахтлар ва бошқа яшил ҳудудларни суғориш ишларини кучайтирди. Бунинг учун махсус техникалар жалб қилиниб, марказий магистраллар ҳамда асосий кўчалар мунтазам равишда сув билан намланмоқда.

Шунингдек, яқин вақт ичида шаҳар фаввораларининг узлуксиз ишлаши таъминланиши режалаштирилган. Бу иссиқлик таъсирини камайтириш ва пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонлари учун жамоат жойларида янада қулай шароит яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ишлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бош ободонлаштириш бошқармаси, Суғориш иншоотларини таъмирлаш ва сақлаш бўйича ихтисослаштирилган бошқарма ҳамда Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли жазирама муносабати билан аҳолини эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишга чақирган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон янги J-10CE қирувчи самолётларини намойиш қилди

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини қўриқлаётган замонавий қирувчи самолётларни намойиш қилди. Маълум қилинишича, улар Хитойда ишлаб чиқарилган 4,5 авлод J-10CE...

Больше похожих статей