Минскда «Беларусь-Ўзбекистон» Дўстлик хиёбони очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида «Беларусь — Ўзбекистон» Дўстлик хиёбонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи доирасида Тошкент кўчасида ташкил этилди.

Маросимда икки мамлакат вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг таъкидлашича, янги хиёбон мустаҳкам икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг янада ривожланишининг рамзига айланади.

«Ушбу Дўстлик хиёбони Ўзбекистон ва Беларусь халқларини бирлаштириб турган мустаҳкам ришталар, самимий муносабатлар ва кўп қиррали ҳамкорликнинг ёрқин тимсоли бўлади, деб ишонамиз», — деди ташқи ишлар вазири.

Хиёбоннинг очилиши Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасидаги тадбирлардан бири бўлиб, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

БМТ Ўзбекистонни сув соҳасидаги энг илғор уч давлат қаторига киритди

Нью-Йоркда ўтаётган БМТнинг Олий даражадаги сиёсий форумида Ўзбекистоннинг сув соҳасидаги ислоҳотлари юқори баҳоланди. UN-Water платформаси 2026 йилда «Тоза сув...

Больше похожих статей