«ANOR BANK» реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобат қўмитаси «ANOR BANK» акциядорлик жамиятига нисбатан реклама қонунчилиги талабларини бузгани учун молиявий жарима қўлланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, текширув Тошкент вилоятида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида ўтказилган. Унда банкнинг Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган акция рекламасида акция шартлари тўлиқ кўрсатилмагани юзасидан эътироз билдирилган.

Ўрганишлар давомида реклама материалларида молиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ муҳим шартлар, жумладан акциянинг амал қилиш тартиби, белгиланган лимитлар ҳамда лимитдан ошиб кетилган тақдирда ундириладиган комиссия ҳақидаги маълумотлар келтирилмагани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 16, 21 ва 43-моддалари талаблари бузилгани белгиланиб, «ANOR BANK» АЖга нисбатан иш қўзғатилди.

Ишни кўриб чиқиш якунларига кўра, банкка молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш янги босқичга олиб чиқилади

Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда...

Больше похожих статей