АҚШда ўзбекистонлик иштирокидаги ЙТҲ катта шов-шувга сабаб бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

АҚШнинг Огайо штати Мэдисон округида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ортидан 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Беҳзод Асраровга айблов эълон қилинди. Ҳодиса оқибатида 21 ёшли коллеж футболчиси Тобиас Форсайт ҳалок бўлган. Бу ҳақда The Columbus Dispatch хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, Асраров бошқарувидаги юк автомобили Тобиас Форсайт бошқариб кетаётган Honda Accord автомобили билан тўқнашган. Зарба оқибатида енгил автомобиль жиддий шикастланган ва ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Тўқнашувдан сўнг юк автомобили йўлнинг ажратувчи тўсиғини бузиб ўтиб, қарши йўналишга чиққан ва яна бир ЙТҲга сабаб бўлган.

Тобиас Форсайт Массачусетс университетининг Лоуэлл шаҳридаги River Hawks футбол жамоаси аъзоси бўлган. Жамоа бош мураббийи Кайл Зенони марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдириб, уни жамоада ҳурматга сазовор спортчи сифатида таърифлади.

Fox News маълумотига кўра, Асраров АҚШга Diversity Visa дастури орқали кўчиб ўтганидан кейин Огайо штатида тижорат ҳайдовчилик гувоҳномасини олган. АҚШ транспорт вазири Шон Даффининг айтишича, ҳодисадан кейин полиция ходимлари ҳайдовчи инглиз тилини билмагани учун у билан Google Translate орқали мулоқот қилишга мажбур бўлган.

Тергов маълумотларига кўра, ҳайдовчи ҳодисадан кейин далилларни йўқ қилишга уринган. У олд ойнадаги видеорегистраторни ечиб яширишга, шунингдек, бир нечта мобил телефон ва юк автомобилининг иш вақти қайд этувчи электрон қурилмасини шикастлашга ҳаракат қилган.

Ҳозирда Асраровга далилларни йўқ қилиш бўйича айблов қўйилган. Тергов давомида унга нисбатан қўшимча айбловлар ҳам эълон қилиниши мумкин.

Ҳодисадан сўнг АҚШ транспорт вазири Шон Даффи тижорат транспорти ҳайдовчиларига қўйиладиган талаблар, жумладан инглиз тилини билиш бўйича назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур воқеа АҚШда амалга оширилаётган SafeDRIVE операцияси фонида кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Федерал автотранспорт хавфсизлиги бошқармаси (FMCSA) маълумотига кўра, йигирмадан ортиқ штатда ўтказилган текширувлар давомида минглаб қоидабузарликлар аниқланган, юзлаб ҳайдовчилар эса белгиланган талабларга, жумладан инглиз тилини етарли даражада билмаслик сабабли вақтинча ишдан четлатилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навоийда олтин қазиб олиш мақсадида ноқонуний қазилган чуқурликка тушиб кетган фуқароларни қутқариб олишди

Бугун, 7 июль куни соат 04:22 да Навоий вилояти, Хатирчи тумани, “Ангидон” МФЙ, Қуврай қишлоғи тоғ ҳудудида 4 нафар...

Больше похожих статей