Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қарийб 38,4 миллион нафарни ташкил этган.
Шу билан бирга, мамлакатнинг энг кўп аҳоли яшайдиган шаҳар ва туманлари рейтинги ҳам эълон қилинди. Рўйхат Ўзбекистоннинг асосий демографик марказларини акс эттиради.
Рейтингда биринчи ўринни Наманган шаҳри эгаллади. Ҳозирда шаҳарда 731,3 минг нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.
Иккинчи ўриндан Самарқанд шаҳри жой олган бўлиб, унинг аҳолиси 607,6 минг нафарни ташкил этади. Учинчи поғонада эса 588,6 минг аҳоли билан Ургут тумани қайд этилди.
Энг кўп аҳоли яшайдиган ҳудудлар ўнталигига қуйидагилар ҳам кирди:
– Андижон шаҳри — 506 минг нафар;
– Денов тумани — 442,7 минг нафар;
– Олмазор тумани — 419,6 минг нафар;
– Пастдарғом тумани — 401,5 минг нафар;
– Юнусобод тумани — 395 минг нафар;
– Шайхонтоҳур тумани — 374,6 минг нафар;
– Асака тумани — 369,6 минг нафар.

