Ашраф Хўжаев Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги биринчи элчиси бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ашраф Хўжаев Аддис-Абебада Эфиопия Федератив Демократик Республикаси Президенти Тайе Атске-Селассиега ишонч ёрлиқларини топширди.

Маълум қилинишича, Ашраф Хўжаевнинг қароргоҳи Қатарнинг Доха шаҳрида жойлашган бўлиб, у айни пайтда Ўзбекистоннинг Қатар ва Жанубий Африка Республикасидаги элчиси сифатида ҳам фаолият юритмоқда.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросими доирасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Эфиопия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Эфиопия Президенти Ўзбекистон элчисининг тайинланишини мамнуният билан қарши олганини билдириб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиши ва амалий ҳамкорлик кўлами кенгайишига ишонч билдирди.

Суҳбат давомида Ашраф Хўжаев Эфиопия раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Шунингдек, у Ўзбекистон томони савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва халқаро майдонлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Йирик карта ўтказмалари ҳақида солиқ органларига маълумот бериш режалаштирилмоқда

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарор лойиҳасига кўра, фуқаронинг пластик картасига бир ой давомида бошқа шахслардан келиб тушган пуллар...

Больше похожих статей