- Advertisement -
Фирибгарлик жиноятида айбланаётган ва халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Молдова Республикасидан мамлакатга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, қидирувда бўлган шахснинг жойлашуви Ўзбекистон ва Молдова Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида аниқланган.
Кишинёв шаҳрида ушланган шахс тегишли ҳуқуқий жараёнлар якунланганидан сўнг Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топширилган.
Вазирлик таъкидлашича, халқаро ҳамкорлик жиноятдан қочиб юрган шахсларни аниқлаш ва уларни адолат олдига қайтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

