Туркияда халқаро қидирувда бўлган икки нафар аёл Ўзбекистонга депортация қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олиниб, мамлакатга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, қўлга олинган аёллардан бири олти йил давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яшириниб юрган. Тергов маълумотларига кўра, у фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда, уларни АҚШ ва Европа давлатларига юқори маошли ишга юборишни ваъда қилган.

Гумонланувчи иш изловчиларнинг ишончини қозониб, улардан катта миқдорда маблағ олган ва ушбу пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлагани айтилмоқда.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, тезкор тадбирлар давомида Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) бўйича қидирувда бўлган яна бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам аниқланиб, ушланган. У ҳам белгиланган тартибда Ўзбекистонга олиб келинган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари чет элларда адолатдан яшириниб юрган шахсларни аниқлаш, ушлаш ва экстрадиция қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда туристлар хавфсизлиги ва суғурта тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев раҳбарлигида туристлар хавфсизлигини таъминлаш ва суғурта тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда...

Больше похожих статей