- Advertisement -
АҚШдан Ўзбекистонга 2023 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган 37 ёшли фуқаро депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, мазкур шахс Нью-Йорк шаҳрида белгиланган тартибда аниқланиб, қўлга олинган.
У 2023 йилда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ўтказиш мақсадисиз ноқонуний тайёрлаш, олиш ҳамда сақлашда гумон қилиниб қидирувга берилган эди.
Барча зарур расмий тартиб-таомиллар якунланганидан сўнг ушланган шахс кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Ўзбекистонга депортация қилинди.

