Оммавий ахборот воситалари учун Контент тайёрлаш марказида «Юрт қайғусидаги 365 кун» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Нашрда 2025 йил давомида Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида юз берган муҳим воқеалар жамланган.
Китоб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир йиллик фаолиятига бағишланган бўлиб, унда давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари, аҳоли билан учрашувлари, халқаро музокаралари, шунингдек, мамлакатда амалга оширилган асосий ислоҳот ва ўзгаришлар акс эттирилган.
Нашр материаллари фотосуратлар, таҳлилий шарҳлар ва QR-кодлар билан бойитилган. Бу эса ўқувчиларга қўшимча маълумот олиш ва турли соҳалардаги ўзгаришлар динамикасини кузатиш имконини беради.
Китобда иқтисодиёт, экология, таълим, энергетика, уй-жой сиёсати ҳамда “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Тақдимот иштирокчилари таъкидлашича, «Юрт қайғусидаги 365 кун» нафақат ҳужжатли тўплам, балки Янги Ўзбекистонни шакллантириш жараёнини акс эттирувчи муҳим тарихий манба сифатида ҳам аҳамият касб этади.

