Ўзбекистон МДҲ маконидаги ҳуқуқий мулоқотда иштирок этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 35 йиллиги муносабати билан халқаро ҳуқуқий форум бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов видеомурожаат билан иштирок этди.

Тадбирда давлат идоралари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шунингдек, Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг илмий ва эксперт доиралари вакиллари қатнашди.

Акмал Саидов ўз нутқида халқаро-ҳуқуқий мулоқот МДҲ давлатлари ўртасида ўзаро англашув, ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳим механизми эканини таъкидлади. Шу билан бирга, Ҳамдўстлик ҳудудида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш долзарб аҳамият касб этиши қайд этилди.

Форум иштирокчилари халқаро ҳуқуқнинг барқарор тараққиётни таъминлаш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва адолат тамойилларини илгари суришдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, миллий ҳуқуқий тизимларни такомиллаштириш, ҳуқуқий маърифатни ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини институционал жиҳатдан кучайтириш борасида тажриба алмашиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Форум МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳуқуқий ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳаларидаги замонавий чақириқларга нисбатан умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

24 ёшли Қўқон шаҳри фуқароси 4 кг гашиш билан ушланди

Фарғона вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда наркотик моддаларни ноқонуний сотишга уриниш...

Больше похожих статей