Тошкентда илк бор халқаро мусиқа таълими форуми ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

18–20 май кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба “Мусиқа таълими: жаҳон миқёсида ягона майдон сари” мавзусида йирик халқаро форум бўлиб ўтади. Тадбирда 200 нафарга яқин маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.

Форумда Туркия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Корея, АҚШ, Франция, Индонезия, Буюк Британия, Япония, Канада, Италия, Венгрия ва Тожикистондан келган нуфузли меҳмонлар қатнашади. Улар орасида олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, этномузикологлар, маданият марказлари вакиллари ҳамда талабалар бор.

Тадбир замонавий мусиқа таълимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, миллий мусиқа меросини жаҳон таълим тизимига интеграция қилиш ва инновацион педагогик ёндашувларни оммалаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шунингдек, таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Форум доирасида “Маданият таълимида сунъий интеллектнинг аҳамияти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади. Унда маданият ва санъат соҳасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш ҳамда инновацион таълим методларини амалиётга татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилади.

Тадбир давомида 80 дан ортиқ илмий ишлар, инновацион лойиҳалар ва амалий тадқиқотлар тақдим этилиши режалаштирилган.

Форум якунлари бўйича халқаро ҳамкорлик меморандумлари, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга оширишга доир келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Мутахассислар фикрича, мазкур форум Ўзбекистонда мусиқа ва маданият таълимини янги босқичга олиб чиқиш, халқаро академик ҳамкорликни кенгайтириш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзгидромет 15 май куни Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлишини прогноз қилди

Ўзгидромет маълумотларига кўра, жума — 15 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз барқарор об-ҳаво сақланиб туради. Осмон ўзгарувчан...

Больше похожих статей