Римда Ўзбекистондаги Италиянинг собиқ элчиси россияликларга визаларни ноқонуний расмийлаштириш иши бўйича ҳибсга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,770участниковПодписаться
- Advertisement -

Италияда мамлакатнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Пьергабриеле Пападиа де Боттини ҳибсга олинди. Дипломат россиялик фуқароларга Шенген визаларини ноқонуний расмийлаштириш билан боғлиқ коррупцион схемага алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, у ёрдамчиси Татьяна Тараканова билан биргаликда Тошкентдаги Италия элчихонаси орқали узоқ муддатли визалар бериш каналини ташкил қилган. Терговчилар фикрича, ушбу схема орқали камида 95 та виза расмийлаштирилган, аммо эпизодлар сони қарийб 400 тага етиши мумкин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таъкидлашича, визалар Шенген ҳудудига кириш талабларига жавоб бермайдиган аризачиларга ҳам берилган. Айрим ҳолатларда мурожаат қилувчилар консулликка бормагани, баъзи аризалар эса Telegram орқали юборилгани айтилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, визаларни ноқонуний расмийлаштириш қиймати расмий консуллик йиғими бир неча ўн евро бўлганига қарамай, 4 мингдан 16 минг еврогача етган. Ишда Москвадаги Happy Travel, Visa4you ва Park Lane туристик агентликлари ҳам тилга олинган бўлиб, улар орқали мижозлар маълумотлари узатилган.

Тергов идоралари ушбу схема билан боғлиқ молиявий операцияларни ҳам текширмоқда. Аниқланишича, 2025 йил январдан июлгача Болгариядаги банк ҳисоб рақамига фоизли қарз кўринишида 23,6 минг евро ўтказилган. Маблағни қабул қилган шахс — Италия фуқаролигига эга россиялик Татьяна Тараканова бўлиб, у аввал Москвадаги Италия консуллигида, кейин эса Тошкентдаги элчихонанинг виза бўлимида Пападиа билан бирга ишлаган.

Ҳозирда Италия прокуратураси ва молиявий полицияси қарийб 400 та виза ишини ўрганмоқда, шунингдек, қиймати тахминан 3 миллион еврога баҳоланаётган собиқ дипломатнинг мол-мулки ҳам текширилмоқда. Пападиа эса активлар мерос орқали қўлга киритилганини айтган.

Пьергабриеле Пападиа де Боттини 2024 йил декабрь ойида Ўзбекистондаги Италия элчиси сифатида фаолиятини бошлаган. 2026 йил январдан эса Италиянинг республикадаги дипломатик миссиясига Гвидо де Санктис раҳбарлик қилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қизил майдонда Ўзбекистон президенти иштирокида Ғалаба паради бўлиб ўтди

Параддан сўнг давлат раҳбарлари Александров боғидаги Номаълум аскар қабри пойига гулчамбар қўйишди. Маросим бир дақиқалик сукут ва фахрий қоровул...

Больше похожих статей