Президент Фарғонанинг саноат ва инвестиция салоҳияти билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилоятига ташрифнинг иккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Инвесторларга хизмат кўрсатиш марказига ташриф буюриб, “Farg‘ona Expo” халқаро кўргазма мажмуаси фаолияти билан танишди.

Ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини тарғиб қилиш учун яратилган мазкур мажмуа 200 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарини бирлаштиради ҳамда бизнес ва инвесторлар учун мулоқот платформаси вазифасини бажаради. Бу ерда мунтазам равишда тармоқ кўргазмалари ва ярмаркалар ўтказилиб, кооперация, экспорт ва инвестицияларни жалб этишга хизмат қилмоқда.

Давлат раҳбарига инвесторларни қўллаб-қувватлаш бўйича “ягона дарча” тамойили асосида ишлайдиган рақамли платформалар тақдим этилди. Ушбу тизимлар тадбиркорларга лойиҳаларни танлаш, уларнинг амалга оширилишини кузатиш ва тегишли идоралар билан онлайн мулоқот қилиш имконини беради.

Тақдимот давомида ҳудудда амалга ошириш учун таклиф этилаётган йирик инвестиция лойиҳалари намойиш этилди. Жумладан, Хитой билан ҳамкорликда халқаро савдо маркази ташкил этиш, Жанубий Корея ва Туркия иштирокида энергетика ва тиббиёт соҳаларидаги лойиҳалар, шунингдек, қатор хорижий давлатлар билан ҳамкорликда сув таъминоти инфратузилмасини ривожлантириш ташаббуслари шулар жумласидандир.

Шунингдек, янги туристик ва ишбилармонлик объектларини қуриш, электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бошқа саноат лойиҳаларининг истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент шунингдек, вилоятнинг саноат ва хизмат кўрсатиш салоҳиятини акс эттирувчи кўргазмалар — машинасозлик ва тўқимачиликдан тортиб фармацевтика ва озиқ-овқат саноатигача бўлган йўналишлар билан танишди.

Мажмуа майдонида давлат раҳбарининг хорижий тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, муаммоли масалаларни бартараф этиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Муҳокамалар якунида инвестиция ташаббусларини амалга ошириш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Зироат Мирзиёева Ўзбекистонда энг яхши эко-мактабларни Хивада тақдирлади

Хива шаҳрида Eco-schools Uzbekistan лойиҳасининг асосий рамзларидан бири бўлган “Яшил байроқ”ни кўтариш маросими бўлиб ўтди. Дастурнинг миллий оператори —...

Больше похожих статей