Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги очилиш маросими бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Нуфузли мусобақа пойтахтдаги спорт ихлосмандлари ва халқаро меҳмонлар иштирокида юқори савияда старт олди.

Тадбирда Халқаро гимнастика федерацияси, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат гимнастика федерацияси расмийлари қатнашди. Шунингдек, кўп сонли мухлислар ҳам очилиш маросимига гувоҳ бўлди.

Маросим давомида сўзга чиққан мутасаддилар мусобақанинг юқори даражада ташкил этилганини таъкидлаб, сўнгги йилларда мамлакатда бадиий гимнастика турини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Очилиш маросимидан сўнг мусобақанинг дастурига мувофиқ саралаш баҳсларига старт берилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилги Жаҳон кубогида 39 мамлакатдан ташриф буюрган 150 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Мутахассислар фикрича, мусобақа халқаро спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва миллий гимнастика мактабининг нуфузини оширишга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги иссиқхона хўжаликлари Сурхондарёга кўчирилади

Ўзбекистонда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги иссиқхона хўжаликларини босқичма-босқич Сурхондарё вилоятига кўчириш бўйича қарор қабул қилинди. Мазкур қарор 2026...

Больше похожих статей