Ҳаво илонларини учиришда хавфсизлик қоидалари роя этиш муҳим

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Илиқ об-ҳаво бошланиши билан очиқ ҳавода дам олишни танлаётганлар сони ортиб бормоқда. Ҳаво илонларини учириш кўпчилик томонидан севиб бажариладиган машғулотлардан бири ҳисобланади. Бироқ аэропортлар яқинида бундай дам олиш тури парвозлар хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкин.

Ҳаво илонлари катта баландликка кўтарилиб, ҳаво кемаларининг қўниш ва учиш ҳудудларига кириб қолиши мумкин. Бу эса самолётлар билан тўқнашув хавфини, техникага зарар етказишни ва фавқулодда ҳолатлар юзага келишини келтириб чиқаради. Шунингдек, мустаҳкам ёки кучайтирилган иплар ҳаво кемалари жиҳозларига шикаст етказиши ёки двигателларга тушиб қолиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 17-моддасига мувофиқ, парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи фаолиятлар қаторига ҳаво кемалари ва улардаги йўловчилар хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлар киради. Аэродром ҳудуди яқинида ҳаво илонларини учириш ҳам ана шундай хавфли фаолиятлар жумласига киради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 116²-моддасига кўра, ҳаво ҳудудидан рухсатсиз фойдаланиш 20 дан 100 БРВгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини келтириб чиқаради. Агар авиация ҳодисаси юз берса, оддий беэътиборлик жиноий жавобгарликка ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Фуқаролар ва пойтахт меҳмонларидан белгиланган чекловларга тушуниш билан ёндашиш ва дам олиш учун аэропортдан узоқ, хавфсиз жойларни танлаш сўралади. Ушбу оддий қоидаларга риоя қилиш ҳар бир инсоннинг парвозлар хавфсизлиги ва йўловчилар хотиржамлигига қўшаётган ҳиссасидир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Баҳоуддин Нақшбанд хотирасини ёд этдилар

Ўзбекистонга амалга оширилган ишчи ташриф доирасида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Баҳоуддин...

Больше похожих статей